апрел 06, 2022 10:13 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев  Покистон Бош вазири ва Қозоғстон президенти билан телефон орқали суҳбаташди
    Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири ва Қозоғстон президенти билан телефон орқали суҳбаташди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Покистон Бош вазири Имрон Хон билан телефон орқали суҳбатлашди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Рамазон ойи бошлангани билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига фаровонлик ва равнақ тилади.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар дастур доирасида фаол алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан, 2022 йил сентябрида Ўзбекистонда ШҲТ саммитини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.

Шавкат Мирзиёев Покистон ҳукумати раҳбари билан телефон суҳбатида унга парламент сайлови муваффақиятли ўтишини тилади.

раҳбарлар муқаддас Рамазон ойи кириб келгани билан бир-бирларини самимий табриклаб, ҳар икки мамлакатларнинг дўст халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.

2022 йил 3—4 март кунлари Покистонга амалга оширилган олий даражадаги давлат ташрифи якунида қабул қилинган қўшма «йўл харитаси» ижросининг бориши кўриб чиқилди. Энг аввало, савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, туризм, маданият ва бошқа устувор йўналишлардаги кўп қиррали ҳамкорлик лойиҳа ва дастурларини ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Ёрлиқ