Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Thu, 14 Apr 2022 10:30:21 GMT )
апрел 14, 2022 15:30 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди
    Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

 Ўзбекистон президенти  Венгрия ҳукумати раҳбарини FIDEС – Христиан-демократик халқ партияси коалицияси ушбу мамлакат парламентига сайловда ғалаба қозонгани  билан самимий табриклаган.

Шунингдек, томонлар икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан бир-бирини табриклаган.

Стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари, Венгрия бош вазирининг ўтган йили март ойидаги Ўзбекистонга таширфи якунида эришилган келишувлар ижросининг бориши батафсил муҳокама қилинган деб хабар қилган Дарё сайти..

Фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, банк-молия соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.