3 нафар ўзбек аёллар Россияга қарши санкциялар рўйхатига киритилди
Миллиардер Алишер Усмоновнинг опаси ва синглиси, шунингдек, Алфа банкнинг асосий акциядори Михаил Фридманнинг ёрдамчиси бўлган Нигина Заирова Британия санкциялар рўйхатига киритилди
Британиянинг Россияга қарши санкциялар рўйхатга 206 нафар тадбиркор, сиёсатчи ҳамда уларнинг оила аъзолари қўшилган. Эътиборли жиҳати санкцияга тушганлар орасида келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган 3 нафар аёл ҳам бор деб хабар қилган Кун сайти.
Гулбаҳор Исмоилова – этник ўзбек мультимиллиардери Алишер Усмоновнинг опаси. У Ўзбекистонда туғилган, айни пайтда эса Россия фуқароси ҳисобланади. 2022 йил 2 март куни Германия ҳукумати Европа Иттифоқи санкциялари туфайли Алишер Усмоновнинг “Дилбар” номли яхтасини хатловга олгани ҳақида хабар берилганди. Маълум қилинишича, қиймати 600 миллион долларлик ушбу яхтанинг ягона эгаси сифатида Гулбаҳор Исмоилова рўйхатга олинган. Унинг ЕИ ва Буюк Британиядаги активлари музлатилиб, ушбу мамлакатларга кириши тақиқланмоқда.
Усмоновнинг синглиси Саодат Нарзиевага нисбатан ҳам санкция қўлланилган.
Нигина Заирова – Ўзбекистон фуқароси. Россия Алфа банкининг асосий акциядори Михаил Фридманнинг ижрочи ёрдамчиси сифатида қайд этилган.