ноябр 19, 2022 10:54 Asia/Tashkent
  • Алишер Усмонов иши тергови сабаб Германия элчиси Ўзбекистон ТИВга чақиртирилди
    Алишер Усмонов иши тергови сабаб Германия элчиси Ўзбекистон ТИВга чақиртирилди

Берлин ҳукумати миллиардер миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан «пул ювиш» ва солиқдан қочиш айбловлари бўйича тергов ҳаракатларини бошлагани Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни кескинлаштиришига сабаб бўлганини Германия ОАВ хабар бермоқда.

Германия ОАВ лари Ўзбекистон ва Германия  дипломатлари ушбу масалада қатор кризис учрашувларни ўтказган. Сентябрь охирида Германиянинг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. Германия ТИВ Reuters агентлигининг бу борадаги сўровига жавоб бермаган.

Айтиш жоиздирки,  21 сентябрь куни Германия Федерал жиноий полиция идораси, Бавария штати полицияси ҳамда махсус солиқ тергови бўлинмаси ходимлари Алишер Усмоновнинг Бавария жанубида жойлашган 500 метр квадрат майдонга эга қароргоҳида текширув ўтказганди. Кейинги ҳафтада немис полицияси тергов доирасида Усмоновнинг Германия шимолидаги моторли яхтасини тинтув қилганди.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчиси Германия Ташқи ишлар вазирлиггиа Федерал жиноий полиция бошқармаси билан учрашишни сўраган, бироқ бу ҳеч қандай самара бермаган.

Ёрлиқ