декабр 19, 2022 10:57 Asia/Tashkent
  • Россиялик миллиардерлар жумладан ўзбекистонлик Алишер Усмонов Европа судига шикоят қилдилар
    Россиялик миллиардерлар жумладан ўзбекистонлик Алишер Усмонов Европа судига шикоят қилдилар

Россиянинг бир қатор молиячилар, жумладан асли ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов Россияга қарши санкциялар қўллаш юзасидан Европа Иттифоқи устидан шикоят қилган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Германиянинг Билд газетаси бир қатор рус ва беларуслик  сармоядорлар Европа Иттифоқининг санкциялар устидан Европа судига шикоят қилдилар деб хабар қилди.

Рус ва белоруслик миллиардерларнинг шикояти уларнинг номлари Россияга қарши Европа санкциялари рўйхатига кириилгани ва Украинадаги ҳарбий можаро билан боғлиқ.

Люксемургдаги Европа суди бир компания ва Россияга қарши Европа санкциялари рўйхатида номлари кўрсатилган 61 нафар россиялик ва белоруслик сармоядорлар ва шахсларнинг даъво аризасига гувоҳ бўлди.

Уларга кўра бу санкциялар уларнинг ҳуқуқларини поймол қилган ва унга сабаб Европа Иттифоқи томонидан активлари музлатилган.

Европа судига даъво қилганлар орасида россиялик миллиардер, " Челси" футбол клубининг собиқ эгаси Роман Абрамович,  ESN эгаси Григорий Берёзкин ва " Волга" гуруҳи эгаси Геннадий Тимченко бор.

Alfa компанияси асосчиси Михаил Фридман ва Россиядаги энг йирик темир ишлаб чиқарувчи корхона эгаси Аишер Усмонов ҳам Европа санкцияларига қараши даъвогарлар қаторидалар.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Европа Иттифоқи Россиянинг 141 арбоби ва 49 компанияси жумладан вазирлар, ҳукумат амалдорлари, судялар, парламент аъзолари, бир неча қўшиқчи ва ижрочилар, ҳамда 5 сиёсий партияни санкция қилди.

Ёрлиқ