2035 йилгача Ўзбекистонда аэропортларни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i71258-2035_йилгача_Ўзбекистонда_аэропортларни_ривожлантириш_стратегияси_ишлаб_чиқилди
Арель ойи аввалида Шавкат Мирзиёев транспорт ва коммунал соҳалардаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 20, 2022 16:09 Asia/Tashkent
  • 2035 йилгача Ўзбекистонда аэропортларни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди
    2035 йилгача Ўзбекистонда аэропортларни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди

Арель ойи аввалида Шавкат Мирзиёев транспорт ва коммунал соҳалардаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

" Ўзбекистон аэропортлари" раиси Раъно Жўраева  шу ой мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашганида Ўзбекистон аэропортларини 2035 йилгача ривожлантириш стратегиясини эълон қилди. У ўз сўзларида биринчи босқичда 2022 ва 2026 йилларга мўлжалланган режаларни амалга ошириш доирасида мамлакатнинг муҳим аэоропортлари айниқса Тошкент, Бухоро, Термизий ва Урганж аэропоритлари реконструкция қилинади деб маълум қилди.

" Ўзбекистон аэропортлари" раиси  жорий йилнинг март ойида реконструкция ишларидан кейин Самарқанд аэропорти фойдаланишга топширилгани ва янги терминал қурилганини маълум қилди.

" Яқин икки йил ичида Бухоро ва Урганжда янги аэропортлар қурилади. Бухоро аэропорти қурилишига 136 миллион доллар, Уранж аэропорти қурилишига 177 миллион доллар сармоя киритилади деб қўшимча қилди, Раъно Жўраева.