Тошкент халқаро аэропортида Имомали Раҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди
(last modified Thu, 02 Jun 2022 09:39:01 GMT )
июн 02, 2022 14:39 Asia/Tashkent
  • Тошкент халқаро аэропортида  Имомали Раҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди
    Тошкент халқаро аэропортида Имомали Раҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2 июнь куни расмий ташриф билан Тошкентга келди.

Тошкент халқаро аэропортида уни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди.

Раҳмон “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Меҳмонга мажмуанинг мазмун-моҳияти ва меъморий хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонга келган олий даражадаги меҳмонлар томонидан ушбу монументга гул қўйиш маросими анъанага айланган.

Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга икки кунлик ташриф билан келган.

Кун тартибидан Ўзбекистон ваТожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор соҳаларида амалий саъй-ҳаракатларни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, энергетика ва бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда анъанавий яқин ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишлари кўзда тутилган.