апрел 24, 2022 09:58 Asia/Tashkent
  • Украинанинг Буча ҳудудида 11 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган
    Украинанинг Буча ҳудудида 11 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган

Украинадаги ўзбекистонликлар тузган Telegram-гуруҳ ва каналларда тарқалган видеода 9 нафар ўзбекистонлик видеога олаётган одамга ўз исми-шарифини, қаердан эканини маълум қилган.

Ўзбекистонликларнинг ҳаммаси Сурхондарё вилоятидан. Украинадаги ўзбеклар тузган каналда шу видеодан кейин йигитлардан дарак бўлмагани айтилмоқда. Маълум бўлишича, уларнинг яна 2 нафар шериги бўлган. Видео Киев яқинидаги Бучада жойлашган база қоровули томонидан ёзиб олинган деб хабар қилган Кун сайти..

Йигитлар ўзларини Амирқулов Улуғбек Нуриддинович, Мажидов Фирдавс Ҳусанович, Асқаров Валишер Алишерович, Сафаров Сиратулло Сайфуллоевич, Маҳмаражабов Камолиддин Усмонович, Ботиров Муроджон Усмонович, Ҳамраев Наврўз Ҳасанович, Сафаров Ҳумайни Абдураҳмонович, Абдуманноев Ҳамидулло Абдураҳмонович деб таништирган. Улар орасида 2004 ва 2001 йил туғилган ёшлар ҳам бор.

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда видеодаги йигитларни топиш учун гуруҳлар ташкил этилган. Уларда йўқолганларнинг яқинлари билган маълумотларини улашиб туришибди. Маълум бўлишича, йигитлар уруш бошлангунга қадар Киевда бўлган. Россия қўшинлари Украинага киргач, 11 нафар ўзбекистонлик Бучадан чиқишга имкон тополмаган. Отишма бошланганда Бузовая қишлоғига жўнаб кетишган. 24-28 февралда шу қишлоқда яшашган. 28 февралда Житомир йўлига чиқиб Лвовга кетишаётган бўлган.

«Улардан 2 киши машина тўхтатиб кетган, 9 нафари қолган. Отишма бошланиши билан йўлнинг ўрмон томонига беркинишган. Кейин яна Лвовга етиб олиш учун такси чақиришади, аммо такси етиб бормаган. Эшитишимча, танклар ўқ ота бошлаганда, ўша қишлоқдаги одамлар уларга бошпана берган. Бироз вақт ўтгач, улар яна Лвовга етиб олиш учун такси чақиришади. Шу орада телефон қуввати ҳам тугайди. Улар ёнимизга келишлари керак эди, бироқ алоқа узилиб қолди», дейди воқеадан бохабар гуруҳ аъзоларидан бири.

Ёрлиқ