Ўзбекистонда Рамазон ҳайити арафасида 65 нафар фуқаро афв этилди
(last modified Sat, 30 Apr 2022 06:39:50 GMT )
апрел 30, 2022 11:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда Рамазон ҳайити арафасида 65 нафар фуқаро афв этилди
    Ўзбекистонда Рамазон ҳайити арафасида 65 нафар фуқаро афв этилди

Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити арафасида тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.

Рамазон ҳайити арафасида президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизматига таяниб, Газета сайти хабар қилди.

 Шавкат Мирзиёев эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишда ушбу фармонга имзо чекканини маълум қилди. «Рамазон ойи — сахийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ойидир. Бу қутлуғ айёмда меҳр-шафқатли, кечиримли бўлиш ҳаммамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз», — деди у.

Афв этилганларнинг 7 нафари 60 ёшдан ошганлар, 6 нафари аёллар, 1 нафарини чет эл фуқаросидир.

Ёрлиқ