май 04, 2022 10:03 Asia/Tashkent
  • ОАВ эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 133-ўринда
    ОАВ эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 133-ўринда

“Чегара билмас мухбирлар” халқаро нодавлат ташкилоти эълон қилган йиллик ОАВ эркинлиги индексида Ўзбекистонни 133-ўринда қайд этди.

Чегара билмас мухбирлар” халқаро нодавлат ташкилоти индексини юритиш методологияси янгилангани ортидан Ўзбекистон ўтган йилга қараганда 24 поғона кўтарилиб, 133-ўринга чиққан, шундай бўлса-да 2021 йилга нисбатан 3,5 баллга ёмонроқ натижа қайд этган. Кузатувчилар Ўзбекистонда сўз эркинлиги бўйича “мураккаб” вазият сақланиб қолаётганини билдирган.

Индексда балларни ҳисоблаш методологияси ўзгаргани сабабли натижаларни 2021 йил натижалари билан таққослашда эҳтиёт бўлиш лозим расмий релизда.

Янги методологияга кўра, дунё мамлакатларидаги ОАВ эркинлигининг ҳолати беш хил индикатор: сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий-маданий ва хавфсизлик нуқтайи назарларидан баҳоланган.

Индексда мамлакатлар сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият “яхши”, “қониқарли”, “муаммоли”, “мураккаб” ва “жуда жиддий” гуруҳларга бўлинган. “Чегара билмас мухбирлар” Ўзбекистонда сўз эркинлиги бўйича “мураккаб” вазият сақланиб қолаётганини қайд этган.

Ҳисоботда Ислом Каримовдан кейинги даврда Ўзбекистон сўз эркинлиги бўйича қатор ютуқларга эришгани эътироф этилиши баробарида, танқидий хулосалар ҳам бор.

 

 

Ёрлиқ