Ўзбекистон ТИВ: Ўзбекистон—Афғонистон чегарасида отишма содир бўлмаган
(last modified Wed, 04 May 2022 09:20:39 GMT )
май 04, 2022 14:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ: Ўзбекистон—Афғонистон чегарасида отишма содир бўлмаган
    Ўзбекистон ТИВ: Ўзбекистон—Афғонистон чегарасида отишма содир бўлмаган

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзбек-афғон чегарасида отишма содир бўлгани ва бунинг оқибатида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.

Эслатиб ўтамиз, айрим ижтимоий тармоқларда Афғонистон манбаларига таяниб, гўёки 2022 йил 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани, унинг оқибатида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

«Шуни маълум қиламизки, тарқатилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилмоқда. Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атади», — дейилади баёнотда.

Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларидан журналист этикасига қатъий риоя қилишга, ўз манбаларида нотўғри ва текширилмаган маълумотларни жойлаштиришдан сақланишга чақиради.