Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини Ўзбекистонга таклиф қилди
(last modified Thu, 05 May 2022 05:11:11 GMT )
май 05, 2022 10:11 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини Ўзбекистонга таклиф қилди
    Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини Ўзбекистонга таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари муқаддас Рамазон ҳайити билан бир-бирини самимий қутлаб, мамлакатларнинг биродар халқларига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Олий даражадаги музокаралар якунида қабул қилинган битимлар ва эришилган келишувларнинг амалга оширилиши батафсил муҳокама қилинди.

Амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳалари ва бошқа йўналишларда устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мирзиёев ва Раҳмон ҳудудлар ўртасидаги фаол мулоқотларни ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш зарурлигини таъкидлашди.

Ўзаро лойиҳалар ва кўп қиррали ҳамкорлик дастурларини жадаллаштириш учун икки мамлакат ҳукуматлари даражасида мунтазам учрашувлар ўтказиш ва мувофиқлашувни кучайтириш муҳим экани қайд этилди.

Ёрлиқ