Ўзбекистон ва ШҲТ ўртасидаги стратегик шериклик
(last modified Fri, 20 May 2022 07:34:17 GMT )
май 20, 2022 12:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва ШҲТ ўртасидаги стратегик шериклик
    Ўзбекистон ва ШҲТ ўртасидаги стратегик шериклик

Ўзбекистон ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда.

Ўзбекистон Президенти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Тошкентда учрашиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Бош котиби Чжан Мин Тошкентда учрашиб, ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон раислиги давридаги муҳим маросимларни ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда барқарорлик ва хавфсизликка оид янги чақириқ ва таҳдидларга қарши курашда ШҲТ салоҳиятини фаоллаштириш, “Шанхай руҳи” тамойиллари асосида кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, транспорт, яшил энергия, инновациялар, рақамли иқтисодиёт ва саноат кооперацияси соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Пандемиядан кейинги даврда фаол маданий алоқалар ва туризм алмашинувини тиклаш зарурлигига тўхталар экан, томонлар ШҲТнинг Афғонистондаги ролини ошириш ва минтақавий инфратузилмани ривожлантириш дастурларида фаол иштирок этиш зарурлигини таъкидладилар.

Ёрлиқ