Тошкент шаҳрида ШҲТ Спорт вазирлари йиғилиши ўтказилди
Тошкентда Ўзбекистон Республикаси раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар спорт вазирлари йиғилиши бўли ўтди. Тадбирда ШҲТ Бош котиби Чжан Мин ҳам иштирок этди.
ШҲТ Спорт вазирлари йиғилишида бугунги кун шароитида спортни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, спорт анжомлари, кийим-кечак ва техникаларини биргаликда ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилади.
Кун тартибида ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги 2022-2024 йилларга мўлжалланган келишувни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режасини тасдиқланди.
Учрашув якунлари бўйича Протокол имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда ШҲТ раҳбарлари саммити Ўзбекистонда, Самарқандда сентябрь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Саммит доирасида ШҲТ давлатлари орасида спорт, маданият, туризм, иқтисод ва бошқа қатор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган шартномалар имзолангани айтилади.