Ўзбек-қирғиз чегарасида содир бўлган ЙТҲ 9 кишининг умрига зомин бўлди
(last modified Sun, 22 May 2022 04:51:29 GMT )
май 22, 2022 09:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбек-қирғиз чегарасида содир бўлган ЙТҲ 9 кишининг умрига зомин бўлди
    Ўзбек-қирғиз чегарасида содир бўлган ЙТҲ 9 кишининг умрига зомин бўлди

Кеча 21 май куни соат тахминан 15:30лар чамасида, Қирғизистоннинг Баткен вилояти Қадамжой тумани орқали Ўзбекистоннинг Сўх тумани ҳудудига ҳаракатланиб келаётган, устига бульдозер юкланган трейлер автотранспорти иштирокида содир бўлган ЙТҲда 9 киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматига таяниб Кун сайтининг хабарига кўра, трейлернинг тормоз ускунаси ишдан чиқиб, ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Қирғизистон «Чечме» чегара ўтказиш пункти ва Ўзбекистон «Чашма» чегара ўтказиш пункти орқали рўйхатдан ўтиш учун навбатда турган жами 12 та (2 та Ўзбекистон ва 10 та Қирғиз Республикаси) автомашиналарга урилиб, уларга шикаст етказган. 

Автоҳалокат натижасида, бирламчи маълумотларга кўра, 9 нафар фуқаро (шулардан, 1 нафари Ўзбекистон, қолган 8 нафари Қирғизистон фуқароси) вафот этган.

Қайд этилишича, жароҳатланганларга тез-тиббий ёрдам кўрсатилиши таъминланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.