Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров телефон орқали мулоқот қилди
Куни кеча Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари суҳбатида, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари кўтарилди.
Томонлар ўзаро алоқалар ва алмашинувлар бирданига кўп даражаларда фаоллаша бошлаганини мамнуният билан қайд этдилар. Хусусан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ўсиб бормоқда, бу савдога ўз таъсирини ўтказди – деярли учдан бирига ўсди.
Бундан ташқари президентлар келишувларни амалга ошириш ва амалий ҳамкорликда беш асосий масала бўйича аниқ натижаларга эришишга тўхталиб ўтдилар: давлат чегараси, товар айирбошлаш, саноат кооперациясини ошириш, транспорт ва энергетика соҳасида умумий инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш.
Суҳбат якунида минтақавий мулоқот масалалари муҳокама қилинди, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви кун тартибини тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.
Йул давомида режалаштирилган икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.