ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирларининг 19-йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон бошчилигидаги ШҲТга аъзо давлатларнинг маданият вазирларининг ё19 йиғилиши ўтказлди.
“Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм соҳалари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон томони раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг XIX йиғилиши ҳам бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири.
Унда Ҳиндистон Республикаси Давлат маданият вазири Аржун Рам Мегвал, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири Абаев Даурен Аскарбекович, Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири ўринбосари Жао Сюан, Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Жаманкулов Азамат Капарович, Покистон Ислом Республикаси Федерал таълим, касбий тайёргарлик, миллий мерос ва маданият вазирлигининг қўшма котиби Сажжад Ахмед, Россия Федерацияси маданият вазири Любимова Олга Борисовна, Тожикистон Республикаси маданият вазири Давлатзода Зулфия Давлат, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Назарбеков Озодбек Ахмадович ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин иштирок этди.
Аъзо давлатлар пандемия шароитида аҳолини қўллаб-қувватлашда маданиятнинг роли ва унинг ижобий таъсирини таъкидладилар. Томонлар халқлар ўртасидаги ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш, маданиятлар хилма-хиллигини сақлаб қолиш ва ШҲТга аъзо давлатлар халқларининг маданияти, урф-одатлари ва анъаналари ҳақидаги билимларни кенгайтириш мақсадида кино, театр, кутубхона ва музей соҳасида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишдан манфаатдор эканликларини қайд этдилар.
Томонлар қўшма маданий тадбирларни амалга ошириш муҳимлигини тасдиқладилар ва кузатувчи давлатлар ҳамда ШҲТнинг маданият ва санъат соҳасида мулоқот бўйича шериклари билан икки томонлама ва кўп томонлама асосда ҳамкорлик механизмларини янада такомиллаштириш зарурлигини таъкидладилар.