июн 05, 2022 15:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда Ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланди
    Ўзбекистонда Ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланди

Нархларнинг ошишига Саудия ҳукумати томонидан Ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинган, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошгани сабаб бўлган.

Шунингдек, ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига 2022 йилда янги мажбурий тўловлар жорий этилган. Шу боис дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилган.

Бу йил Ўзбекистондан 10 865 киши Ҳаж сафарига боради. 2019 йилда бу кўрсаткич 7 200 нафар эди.

Бундан ташқари, сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.

 

Ёрлиқ