Ўзбекистонда ун ва нон нархи кескин ошди
Ўзбекистонда деҳқонлардан ғалланинг бозор нархида сотиб олиши ун ва нон маҳсулотлари нархини ошишига сабаб бўлди.
Россия ва Украина уруши сабаб ҳозирги вақтда жаҳон бозорларида буғдой ва ғалла тақчиллиги кузатилмоқда, бу эса озиқ-овқат ва асосий маҳсулотлар нархни ошишига олиб келган.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, шу йилнинг июнь ва июль ойларида 7 миллион 679 минг тонна ғалла маҳсулотлари йиғиштириб олиш режалаштираётгани маълум қилган.
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, ўтган йили 6 миллион 656 минг тонна буғдой ишлаб чиқарилган. Шунингдек ўтган йили " Ўздон маҳсулот" минтақавий корхоналарида захира сифатида 2 миллион 533 минг тонна буғдой сақланган.
1 -июнь куни Ўзбекистон товар-хомашё биржасида ун бўйича илк эркин айирбошлаш операциялари бўлиб ўтди.
Биржа эълонига асосан, " Ўздон маҳсулот"нинг 44 та заводи бугун "кимошди" савдосига 10 минг тонна биринчи навли ун қўйиб унинг 8300 тоннаси ёки 83 фойизини сотган.
Ўзбекистон Молия вазирлиги раиси Тўлқин Мирзаев ҳам жаҳон бозоридаги вазият Россия ва Украина ўртасидаги сиёсий инқироз, ҳамда импорт қилинадиган уннинг юқори баҳоси туфайли нархларнинг ошишига асосий саабдир, лекин Ўзбекистонда захира етарли деб эълон қилди.