март 16, 2024 11:56 Asia/Tashkent
  • Эронлик фуд-блогер Ўзбекистон миллий ошхонасининг жозибадорлигини очиб берди
    Эронлик фуд-блогер Ўзбекистон миллий ошхонасининг жозибадорлигини очиб берди

Эроннинг машҳур фуд-блогер Ҳамид Сепиднам Ўзбекистонга ташриф буюриб, ўзбек миллий ошхонасининг жозибадорлигини очитб берди.

Аниқ сайтининг хабар қилишича, Mr.taster тахаллуси билан танилган блогернинг ташрифи Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Эронлик фуд -блогер Ҳамид Сепиднамнинг Instagramда 1,9 миллион, Tik Tokда 600 минг, Facebookда 513 минг ва You Tubeда 108 минг обуначиси бор. Унинг видеоларини Tik Tokда 67 миллион, Instagramда эса 14 миллион киши томоша қилган. Озиқ-овқат блоггери ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларида яшайди ва ишлайди.

Mr.taster Ўзбекистоннинг гастрономик сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга кўмаклашишга қарор қилди ва ташриф давомида, масалан, байрамона таомлар, жумладан, сумалак, самса, самарқанд нонлари, шурпа ва бошқа деликатесларни тайёрлаш жараёнларини суратга олади.

Инфотур 19 мартгача давом этади ва мр.тастер Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм  миллий таомлари билан яқиндан танишишга вақт топмоқчи.

Ёрлиқ