Гулнора Каримовага алоқадор Ҳонконгдаги пентҳаус 68,4 млн долларга сотилгани айтилади
(last modified Sat, 02 Jul 2022 04:52:01 GMT )
июл 02, 2022 09:52 Asia/Tashkent
  • Гулнора Каримовага алоқадор Ҳонконгдаги пентҳаус 68,4 млн долларга сотилгани айтилади
    Гулнора Каримовага алоқадор Ҳонконгдаги пентҳаус 68,4 млн долларга сотилгани айтилади

Ўзбекистон осбиқ презиени Ислом Каримовнинг тўнғич қизи- Гулнора Каримовага алоқадор экани тахмин қилинаётган Ҳонгконгдаги ҳашаматли пентҳаус у қамоқда бўлган пайтда 68,4 миллион долларга, 285 фоизлик фойда билан қайта сотилган.

Аммо криминолог буни “клептократиянинг одил суддан қочиб қутулиши билан боғлиқ дунёдаги энг машҳур кейс” деб таърифлади.

2008 йилнинг сентябр ойида Гулнора Каримовага тегишли бўлгани айтиладиган Zeromax компанияси Ҳонгконгнинг энг жозибали ва қиммат ҳудуди бўлмиш Ковлун марказида жойлашган Тhe Arch мажмуасидаги ҳашаматли пентҳаусни 36,6 миллион долларга сотиб олган деб хабар қилган Кун сайти.

Орадан 3 ой ўтгач, ушбу кўчмас мулк Британия Виржиния оролларида рўйхатдан ўтган, Каримованинг жиноий шериги Рустам Мадумаровга алоқадор кўрилган Rudolph Alliance компаниясига катта чегирма билан қайта сотилган.

Бу ҳақда Ҳонгконг ер реестри ҳужжатларига таянган ҳолда хабар берган Канаданинг The Globe and Mail нашрига кўра, 2016 йилда Гулнора Каримова ва Рустам Мадумаровлар қамоқда бўлишига қарамай, пентҳаус 68,4 миллион долларга, 285 фоизлик фойда билан яна сотиб юборилган.

Ирландиянинг Олстер университети профессори, криминолог Кристиан Ласслет мазкур сотувни “мутлақо ақл бовар қилмайдиган” ва “клептократиянинг одил суддан қочиб қутулиши билан боғлиқ дунёдаги энг машҳур кейс” деб таърифлаган.

Клептократия – давлат ҳокимиятидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланилишига асосланган сиёсий тузум.