Қорақалпоғистонда оммавий тартибсизликлар ташкилотчилари ҳибсга олинган
Ўзбекистон расмийларига кўра, Қорақалпоғистон республикасидаги ҳукумат идораларини эгаллаб олмоқчи бўлган оммавий тартибсизликлар ташкилотчилари қўлга олинган.
Қорақалпоғистон маркази- Нукус шаҳрида 1 июл куни оммавий митинг бўлиб ўтганди. Расмийлар маълумотига кўра, бунга айрим фуқаролар конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилгани сабаб бўлган.
1-2 июл кунлари Ўзбекистондаги Қорақалпоғистон автоном республикаси маркази- Нукус шаҳрида давлат Конституциясига ўзгартириш киритиш режасига қарши нодир ва мисли кўрилмаган эътирозли намойишлар бўлиб ўтди. Қорақалпоғистонда жума куни бўлиб ўтган митинг минглаб одамларни ушбу минтақа кучаарига тўлади ва бу митинг Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар лойиҳаси эълон қилинганидан кейин бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ИИВ га кўра Конституцияга киритилган ўзгартиришларни нотўғри тушунтириш натижасида Қорақалпоғистонда аҳоли норозилик билдирган.
Франс- пресс ахборот агенлигининг хабар қилишича, кеча Қорақалпоғистон авнотоном республикасининг полицияси тартибсизлик ва қўзғолон кўтарганлар давлат муассасаларини эгаллаб олишга ва Ўзбекистон ижтимоий- сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга уринган оммавий тартибсизликлар ташкилотчилари гуруҳини ҳибсга олган деб эълон қилди.