Шавкат Мирзиёев Япония Императори ва Бош вазирига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэнинг вафоти муносабати билан Япония Императори ва Бош вазирига ҳамдардлик мактубини йўллади.
Шавкат Мирзиёев Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ суиқасд натижасида бевақт вафот этгани муносабати билан Япония Императори Нарухито ва Бош вазири Фумио Кисидага ҳамдардлик йўллади .
Таъзияномаларда жаноб Абэнинг стратегик дастурлари ва инновацион ташаббуслари Япониянинг барқарор ривожланишига, мамлакатнинг халқаро муносабатлар ва жаҳон иқтисодиёти тизимидаги ролини янада кучайтиришга хизмат қилгани қайд этилган деб хабар қилган Газета сайти.
Йирик давлат арбобининг Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш, стратегик шериклик алоқаларини изчил ва самарали кенгайтириш борасидаги шахсий хизматлари доимо юксак қадрланиши таъкидланган.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари марҳумнинг рафиқаси ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.