Мирзиёев ва Қолибоф Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таъкидладилар
ЎЗбекистон президенти Эрон парламенти раиси Тошкентда бўлиб ўтган учрашувида икки мамлакат ўртасидаги кўптомонлама ҳамкорликларни кенгайтириш ва муҳим минтақавий масалаларини муҳокама қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча чоршанба куни Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон ислом Республикаси парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф Тошкентдаги учрашувида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларини тобора ошиб бораётганидан мамнунлигини билдириб, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш зарулигига урғу бердилар.
Эрон парламенти раиси, бу учрашув Эрон Ислом Репспубликаси президенти Сайид Иброҳим Раисининг салом ва тилакларини Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга етказиб, Эрон томони икки дўст мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама муносабатларни чуқурлаштириш тарафдори эканини таъкидладилар.
Ўзбекистон президенти ва Эрон парламенти раиси учрашувида томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, транспорт ва логистика соҳасида қўшма лойиҳаларни илгари суриш, илмий-техникавий алмашинув дастурларини амалга ошириш ва ишбилармонлик алоқаларни кенгайтириш учун яратилган қулай шарт-шароитларни яратишдан мамнунлигини билдирдилар.
Бундан ташқари Эрон ва Ўзбекистон расмийлари келишувларни амалий амалга ошириш ва устувор лойиҳаларни илгари суриш мақсадида конструктив парламентлараро музокараларни давом эттириш юзасидан фикр алмашдилар.
Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммадбоқир Қолибоф Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашиши узоқ муддатли тинчликка эришиш ва бу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тиклаш мақсадларида Афғонистонга кўрсатилаётган ёрдамларни янада кўпайтириш зарурлигини таъкидламоқда.