Эрон ва Ўзбекистон туризм соҳасини ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишни таъкидлади
Эрон ислом кенгаши раиси, Ўзбекистондаги ташрифининг 3 чи куни Самарқанд шаҳрининг маданий-тарихий марказларини зиёрат қилиши чоғида, Эрон ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳаси ривожи йўладиги тўсиқлар бартараф этганига урғу берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Самарқанд шаҳрига борган Эрон парламенти раиси доктор Муҳаммадбоқир Қолибоф ва унга ҳамроҳлик қилаётган парламент делегацияси Ўзбекистон парламенти раиси Нуриддинжон Исмоилов ҳамроҳлигида тарихий Хизр масжидига ташриф буюрди.
Эрон парламент раиси шунингдек, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва астрономия музейи ҳамда Шоҳизинда масжидига ҳам борди.
Муҳаммадбоқир Қолибоф Ўзбекистон маданий меросига кирувчи майдонларда бири сифатида Самарқанднинг Регистон майдонида ҳам бўлди.
Бу сафар чоғида икки давлат расмийлари Эрон ва Ўзбекистон ўртасида визани бекор қилиш икки давлат фуқароларининг кириш-чиқишни енгиллашатириш орқали туризм соҳасини ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш ва бошқа зарур чора -тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар ва икки давлатнинг салоҳиятини жорий этиш зарурлиини ҳам қўшимча қилдилар.