Ҳаж зиёратчиларининг дастлабки гуруҳи Тошкентга қайтди
(last modified Fri, 15 Jul 2022 06:03:03 GMT )
июл 15, 2022 11:03 Asia/Tashkent
  • Ҳаж зиёратчиларининг дастлабки гуруҳи Тошкентга қайтди
    Ҳаж зиёратчиларининг дастлабки гуруҳи Тошкентга қайтди

245 нафар зиёратчи билан Жиддадан учган “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпаниясининг самолёти 14 июль куни маҳаллий вақт билан соат 21:50 да Тошкент халқаро аэропортига қўнганини бу авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳаж зиёратчилари пойтахт аэропортининг учиб келиш залида кутиб олинди махсус автобусларда “Новза” жоме масжидига етказилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам зиёратчиларнинг яқинларига терминал ва аэропорт олди ҳудудларида тирбандликларни олдини олиш мақсадида зиёратчиларни аэропортда эмас, балки “Новза” жоме масжиди олдида кутиб олишни тавсия қилмоқда.

Хабарга кўра, 14–31 июль кунлари Жиддадан Тошкент, Наманган, Қарши, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукусга жами 45 та рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

Ёрлиқ