Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 73 фоизга ошди
Эрон президентининг фан ва технология бўйича ўринбосарининг Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, сармоя ва ташқи савдо вазири билан учрашувида Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажми 2021-йилда 73 фоизга ошгани маълум қилинди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича; Эроннинг фан ва технологиялар бўйича вице-президенти Сорана Сатторий ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Тошкентдаги учрашувда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.
Ушбу учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги сўнгги йиллардаги савдо ҳамкорлигини жуда ижобий баҳоладилар ва 2021-йилда савдо айирбошлаш ҳажми 73 фоизга ошиб, 430 миллион доллардан ошганини эълон қилдилар. 2022 йилнинг биринчи ярмида бу индекс 239 миллион долларга етди.
Ушбу учрашувда экспорт қилинадиган маҳсулот ва хизматларни ўзаро ривожлантириш муҳимлиги ҳам таъкидланди.
Учрашувда томонлар янги лойиҳаларни йўлга қўйиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланиш, қўшма тадқиқотлар олиб бориш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.
Эрон томони ер ости сувларини қазиб олиш ва уни тозалаш бўйича янги технологияларни алмашишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Айни пайтда Ўзбекистонда Эрон капитали иштирокидаги 366 компания фаолият юритмоқда.