Мирзиёев Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолатni bекор қилди
Ўзбекистон Президенти фармонига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши 2022 йил 21 июл куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал туЎзбекистон Президенти фармонига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши 2022 йил 21 июл куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 июль куни «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Ҳужжат Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги мурожаатини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жамоат тартиби тикланганлигини ва кўрилган чоралар натижасида фуқароларнинг хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланганлигини инобатга олиб қабул қилинди.
Фавқулодда ҳолат 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилади.
Эслатиб ўтамиз, 1-2 июл кунлари Нукус шаҳрида рўй берган тартибсизликлардан кейин, президент Қорақалпоғистон ҳудудида бир ой муддатга фавқулодда ҳолат режими жорий этганди.