Шавкат Мирзиёев бугун Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i73886
Бугун Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июл 28, 2022 15:37 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев бугун Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди
    Шавкат Мирзиёев бугун Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди

Бугун Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.

Хитой ТИВ раҳбари, Ван И Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг тадбирларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган.

Олий даражадаги учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган, ШҲТнинг бўлажак саммити кун тартиби ҳам кўриб чиқилган.