Шавкат Мирзиёев ва ШҲТга аъзо давлатлар делегацияларининг раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Fri, 29 Jul 2022 06:58:39 GMT )
июл 29, 2022 11:58 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва ШҲТга аъзо давлатлар делегацияларининг раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Шавкат Мирзиёев ва ШҲТга аъзо давлатлар делегацияларининг раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишининг тадбирларида иштирок этаётган ШҲТга аъзо давлатлар делегацияларининг раҳбарларини қабул қилди.

Учрашувда иштирок этган ШҲТга аъзо давлатлар вазирлари:

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар;

Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди;

Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И;

Қирғизистон ташқи ишлар визири Жээнбек Кулубаев;

Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бхутто Зардарий;

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров;

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин.

ШҲТ бош котиби Чжан Мин и ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев иштирок этди деб хабар қилган Спутник сайти.

“Кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор вазифалари ва ШҲТни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг бирлашмага раислиги давомида ўтган даврда биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари ҳамда жорий йил сентябрь ойида Самарқандда ўтадиган саммит кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

Ёрлиқ