Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бошланди
(last modified Fri, 29 Jul 2022 07:04:10 GMT )
июл 29, 2022 12:04 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бошланди
    Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бошланди

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бошланганини Дарё хабар қилди.

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар, Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари — ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И, Қирғизистон ташқи ишлар визири Жеенбек Кулубаев, Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бхутто Зардарий, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, шунингдек, ШҲТ бош котиби Чжан Мин и ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев иштирок этмоқда.

Учрашув 15–16-сентаабр кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ташкилот саммитига тайёргарликнинг якуний босқичи.

Рекламани ёпиш

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилишини очиқ деб эълон қилди.