Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби ўринбосарини билан мулоқот қилди
(last modified Thu, 11 Aug 2022 05:00:31 GMT )
август 11, 2022 10:00 Asia/Tashkent
  • Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби ўринбосарини билан мулоқот қилди
    Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби ўринбосарини билан мулоқот қилди

Кеча Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби ўринбосари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиби Армида Алисжабана билан онлайн шаклда мулоқот ўтказди.

БМТ Бош котиби ўринбосари Алисжабана ҳам Владимир Норов билан суҳбатда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни, янги ҳудудлараро транспорт йўлакларини яратиш, Жанубий Осиё ва бошқа минтақалар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди.

Республика раҳбариятининг Афғонистонни минтақавий иқтисодий жараёнларга қўшиш борасидаги саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамиятнинг юксак баҳосига муносиб экани таъкидланди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ўртасидаги ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари, комиссиянинг бўлажак халқаро тадбирларида Ўзбекистон вакилларининг иштироки муҳокама қилинди.