Ўзбекистонда жорий йилринг биринчи яримида ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил қилди
(last modified Sat, 13 Aug 2022 04:58:39 GMT )
август 13, 2022 09:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоонда жорий йилринг биринчи яримида ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил қилди
    Ўзбекистоонда жорий йилринг биринчи яримида ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил қилди

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ёки 1 млн 326,6 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайган.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги  2022 йилнинг 1 июнь ҳолатида меҳнат ресурслари сони 19 млн 453,3 минг кишини ташкил этиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 100,8 фоизга ёки 153,7 минг кишига ошган деб хабар қилди.  

Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13 млн 773,6 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 фоизга ёки 261,3 минг кишига ошган.

2022 йилнинг 1 июнь ҳолатида расмий секторда банд аҳоли сони 6 млн  74,4 минг кишини ташкил қилиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан юридик шахсларда банд бўлганлар сони 4,1 фоизга ёки 240,6 минг кишига ошгани кузатилган.

Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5 млн 690,3 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 8,2 фоиз ёки 507,5 минг кишига камайган.

Ёрлиқ