Тошкентда ШҲТ II Иқтисодий форуми бошланди
Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) II Иқтисодий икки кунлик форуми ўтказилмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтиинг спутникка таняниб хабар қилишича, тадбирнинг асосий мақсади томонларнинг эътиборини ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш муаммолари ва истиқболларига қаратиш, ШҲТ маконидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
Форум доирасида ялпи мажлис, панель мунозаралари, икки томонлама учрашувлар, B2B музокаралар ўтказилади. Унинг кун тартиби рақамли иқтисодиёт, "яшил" технологиялар, ҳудудлараро ҳамкорлик, инвестициявий, саноат ҳамкорлигини кенгайтириш ва ўзаро муносабатларнинг бошқа устувор йўналишларининг салоҳиятини очиб беришга қаратилган.
ШҲТ Иқтисодий форуми нафақат ҳукуматлараро мулоқотни йўлга қўйиш, балки ишбилармон доиралар, корхоналар вакилларининг ўзаро ҳамкорлигини ўрнатиш ҳамда ШҲТ макони ҳудудларига инвесторларни жалб қилиш учун самарали платформага айланиши кутилмоқда.