август 18, 2022 09:54 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи жараёнида Муҳкаммад бин салмон иан учрашди
    Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи жараёнида Муҳкаммад бин салмон иан учрашди

Кеча Шавкат Мирзиёев иккинчи ярмида Саудия Арабистонига давлат ташрифи доирасида Жидда шаҳрига келди

Шавкат Мирзиёевни Подшоҳ Абдулазиз номидаги халқаро аэропортда Макка минтақаси раҳбарлари, инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг музокаралари бўлиб ўтган. Учрашув аввалида Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистон Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга ўзининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Турли даражалардаги алоқалар анча фаоллашгани мамнуният билан таъкидланди. Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кегашининг йиғилишлари мунтазам ўтказилмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, қўшма корхоналар ташкил этилмоқд деб хабар қилган Дарё сайти.

Шу билан бирга, мамлакатлар муносабатларни, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш учун улкан салоҳиятга эга. Ўзбекистон президенти Саудия Арабистонига илк давлат ташрифи бунинг учун кенг имкониятлар очишига ишонч билдирди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилган.

Ишбилармонларнинг алоқалари учун янада қулай шароитлар яратиш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, таркибини диверсификация қилиш зарурлиги қайд этилган. Таъкидланишича, Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этилиши бу борада муҳим қадамлардан бири бўлади.

Музокаралар натижалари бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашилган. Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида кенг қамровли шериклик муносабатларини янада кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилинган. Икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари ўртасида энергетика, божхона, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари каби соҳаларда ҳамкорликка доир 15 та ҳужжат қабул қилинган.

Ёрлиқ