Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон учун 1,6 млрд доллар ажратади
(last modified Sat, 20 Aug 2022 08:51:42 GMT )
август 20, 2022 13:51 Asia/Tashkent
  • Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон учун 1,6 млрд доллар ажратади
    Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон учун 1,6 млрд доллар ажратади

Ислом тараққиёт банки томонидан Ўзбекистонда 1,6 миллиард долларлик ўта муҳим лойиҳа ва дастурларни молиялаштиришни маъқуллаш назарда тутилган алоҳида дастур қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифи доирасида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассирни қабул қилди.

Мирзиёев шунингдек Ислом тараққиёт банки- ИТБ билан шериклик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлаб, Банкнинг Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар дастурини амалга оширишдаги стратегик ролини алоҳида қайд этди.

Бугунги кунда ИТБ билан биргаликда уй-жой коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқларни, соғлиқни сақлаш, таълим, сув хўжалиги, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Музокаралар чоғида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Жорий йил якунигача Ислом тараққиёт банки томонидан 1,6 миллиард долларлик ўта муҳим лойиҳа ва дастурларни молиялаштиришни маъқуллаш назарда тутилган алоҳида дастур қабул қилинди. Таъкидланганидек, бу ИТБ билан муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқиш ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича мамлакат дастурини қабул қилиш сари муҳим қадам бўлади.