август 27, 2022 11:30 Asia/Tashkent
  • Самарқанд саммитида  Эрон ШҲТга тўлиқ аъзо бўлади, Баҳрайн ва Мальдив ороллари аризаси маъқулланади
    Самарқанд саммитида Эрон ШҲТга тўлиқ аъзо бўлади, Баҳрайн ва Мальдив ороллари аризаси маъқулланади

ШҲТ мамлакатлари раҳбарлари Самарқандда ташкилотнинг янада ривожланиши учун қатор муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон ТИВ да  ШҲТ Самарқанд саммитига тайёргарлик масалаларига бағишлаб ўтказилган брифингда Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори бўлажак саммит кун тартибидаги асосий масалалар ҳақида маълумот берган.

Раҳматулла Нуримбетовга кўра, саммит кун тартибига мувофиқ «саккизлик» давлатлари етакчилари замонавий давлатлараро муносабатларни чуқур ўзгартириш нуқтайи назаридан ШҲТ олдида турган янги муаммолар ва вазифаларни муҳокама қилади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.

Саммитнинг бошқа муҳим ҳужжатлари қаторига узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича комплекс режа, ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш бўйича ҳамкорлик концепцияси, саноат кооперациясини рағбатлантириш дастури ва «ШҲТ яхши ният элчиси» фахрий унвони тўғрисидаги низом ва бошқалар киради.

Самарқанда саммити доирасида Эроннинг ШҲТга тўлиқ аъзо бўлишига йўл очадиган мажбуриятлари тўғрисида меморандум имзоланиши режалаштирилган. Уч мамлакат – Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига ШҲТ мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш тўғрисидаги меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.

Аъзо давлатлар етакчилари ШҲТ мулоқот бўйича ҳамкорлари мақомини олиш учун Баҳрайн ва Мальдив ороллари аризасини маъқуллайди. Тегишли қарорлар ШҲТ Самарқанд саммитида имзоланади.

Томонлар Беларусдан тўлиқ аъзолик учун, бошқа қатор мамлакатларнинг кузатувчи мақоми ва мулоқот шериги мақомини олиш учун аризаларини кўриб чиқмоқда. 

Ёрлиқ