Япония давлати Ўзбекистонга 200 млн доллар ажратади
-
Япония давлати Ўзбекистонга 200 млн доллар ажратади
Япония давлати билан айирбошлаш ноталари ва Ўзбекистон тижорат банклари учун кредит линияси доирасида 200 миллион доллар ажратиш бўйича битим имзоланди.
Кеча Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) катта вице-президенти Кейитиро Наказава бошчилигидаги делегация билан учрашди..
Ўзбекистон ва Япония расимйлари музокараларида «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)» кредит линияси иккинчи босқичи доирасида қўшимча 200 миллион доллар ажратиш бўйича айирбошлаш ноталари ва қарз битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур лойиҳа фермер хўжаликлари ва тегишли ташкилотлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида маҳаллий тижорат банкларига кредит линиясини ажратишни назарда тутади.