Ўзбекистон ТИВ Ҳиротда жума намозида содир этилган терактни қоралади
(last modified Mon, 05 Sep 2022 04:48:24 GMT )
сентябр 05, 2022 09:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ Ҳиротда жума намозида содир этилган терактни қоралади
    Ўзбекистон ТИВ Ҳиротда жума намозида содир этилган терактни қоралади

Ўзбекистон Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги "Гузаргоҳ" масжидида 2 сентябрь куни жума намози пайтида содир этилган ҳамда тинч аҳоли орасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралайди.

Ўзбекистон ТИВ баёнотида, “бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши баробарида, мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади. Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз”, - келтирилди.

Айтиш керакки, жума куни Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатда ўнлаб кишилар қурбон бўлди, хусусан, ушбу масжид имоми ҳам ҳалок бўлди.