сентябр 07, 2022 09:40 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва Токаев ШҲТ саммити кун тартиби юзасидан фикр алмашди
    Мирзиёев ва Токаев ШҲТ саммити кун тартиби юзасидан фикр алмашди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқотида ШҲТ саммити кун тартиби муҳокама этилди.

Мирзиёев Қозоғистон президентига Қўстанай вилоятидаги ўрмон ёнғинлари муносабати билан далда сўзларини билдирди ҳамда фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари икки мамлакат яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларида амалий шерикликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишди.

Бундан ташқари Савдо, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Шу ойда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кун тартиби муҳокама қилинди.

Ёрлиқ