сентябр 11, 2022 11:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Суғд вилояти ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 197 миллион долларга етди
    Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Суғд вилояти ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 197 миллион долларга етди

Ўзбекистоннинг турли вилоятлари ва Тожикистоннинг Суғд вилояти ўртасидаги молиявий айланма ҳажми 197 миллион долларга баҳоланмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистоннинг Суғд вилояти ҳокими Ражабали Аҳмадзода икки давлатнинг вилоятлари ҳамкорликлари ва ишбирлармонлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда бу хабарни эълон қилиб, Фарғона вилояти ҳокими ва ишбилармонларни Суғдга ташрифи ва мазкур анжуманнинг ўтказилишини икки томонлама муносабатлар ривожидаги муҳим қадам деб атади.

Суғд вилояти ҳокими Аҳмадзода ўз сўзларида Тожикистоннинг Суғд вилояти дунёнинг  60 дан ортиқ турли мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлик қилади ва йиллик ташқи савдо ҳажми 2,5 миллиард долларни ташкил қилади.

Тожикистоннинг Суғд вилояти ҳокими яна бошқа томон билан иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдириб,  Тожикистон ва Ўзбекистон ишбилармонлар томчалатиб суғориш усули билан ерлани ўзлаштириш, гавжум боғлар, иссиқхоналар, саноат корхоналари барпо этиш борасида ҳамкорликлани кучайтириши мумкин деб таъкилади.

Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ҳам икки давлат ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб бораётгани икки давлат президентларининг оқилона сиёсати самари эканини таъкидлаб, вилоят ишбилармонлари ҳам мавжуд имкониятлардан унумли фойланишга умид билдирди.

Анжуман якунида, Ўзбекистон ва Тожикистон /Суғд ва Фарғона вилоятлари/ савдогарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида 12 та янги ҳужжат имзоланди.

Ёрлиқ