Ўзбекистон ва Полша қўшма комиссияси видеоконференция алоқаси воситасидаги йиғилиши ўтказилди
Полша давлати ўзбекистонлик юк ташувчиларга рухсатномалар квотасини ошириш қаррига келди.
Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси кўмагида халқаро йўловчи ва юк ташиш бўйича Ўзбекистон ва Полша қўшма комиссияси видеоконференция воситасидаги навбатдаги йиғилиши ташкил этилгании Дунё сайти хабар қилган.
Ўзбекистон ва Польша вакиллари жорий йил август ойида Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегация Полшага ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини ҳамда унинг полшалик ҳамкорлар билан транспорт ва юк ташувчи транспорт воситалари учун рухсатнома бланкалари сонини кўпайтириш соҳасида ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари бўйича музокаралари натижаларини кўриб чиқди.
GSP+ кучга кириши билан Ўзбекистондан Европа иттифоқи мамлакатларига, жумладан, Полшага экспорт етказиб бериш ҳажми сезиларли даражада ошди. 2022 йил охиригача Ўзбекистондан Полшага экспорт ҳажми 2021 йилга нисбатан 40 миллион долларга ошиб, 130 миллион долларни ташкил этгани таъкидланди. Авторизация бланкаларини қўшимча алмашишга бўлган эҳтиёж сезиларли даражада ошди.