Ўзбекистон фуқаролари учун Ҳаж ва Умра квотаси оширилди
Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация учрашувида, Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, рақамлаштириш соҳасида илғор тажрибани жорий қилиш, саудиялик туристларнинг юртимизда бўлиши учун визасиз тартиб жорий қилинганини ҳисобга олган ҳолда уларнинг Ўзбекистонга сафарларини кўпайтириш, икки мамлакат етакчи илмий-тадқиқот марказлари ўртасида шериклик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари ҳам кўриб чиқилган.