Самарқанд МДҲ давлатлари ҳарбий алоқа бошлиқлари учрашувига мезбонлик қилди
(last modified Tue, 11 Oct 2022 05:36:10 GMT )
октябр 11, 2022 10:36 Asia/Tashkent
  • Самарқанд МДҲ давлатлари ҳарбий алоқа бошлиқлари учрашувига мезбонлик қилди
    Самарқанд МДҲ давлатлари ҳарбий алоқа бошлиқлари учрашувига мезбонлик қилди

Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ҳарбий алоқа бошлиқлари учрашдилар.

Самарқандда Марказий ҳарбий округ ситуацион марказида МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгаши қарорига мувофиқ Алоқа бошлиқлари мувофиқлаштирувчи қўмитаси кенгаши навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ҳарбий алоқа бошлиқлари учрашвининг иштирокчилари қатор муҳим масалаларни муҳокама қилганидан кеийн,  2022 йилда амалга оширилган ишлар якунлари сарҳисоб қилиниб, 2025 йилгача бўлган ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган иш режалари белгиланди, алоқа бўйича ўтказилиши зарур бўлган тегишли машғулотлар режалаштирилди.

Мазкур йиғилиш якунида,МДҲга аъзо давлатлар қуролли кучларининг алоқа бошлиқлари ҳарбий алоқа соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш ва уни кенгайтириш бўйича меморандум имзоланди. Ҳужжатга кўра, 2025 йилгача бўлган давр оралиғида ушбу йўналишда амалга ошириладиган ҳамкорликдаги режалар белгилаб олинди.