октябр 13, 2022 13:07 Asia/Tashkent
  • Тошкентда МДҲ ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилади
    Тошкентда МДҲ ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилади

Бу йиғилиш якунида МДҲ ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2023-йилда 14- апрель куни Тошкентда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича,  Остона шаҳрида Қозоғистон мезбонлигида МДҲ дипломатик институтлари раҳбарлари кенгаши  бўлиб ўтди.

Йиғилишда Арманистон, Озарбойжон республикаси, Белорус, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари қатнашди.

Бу йиғилиш якунида  МДҲ кенгашининг навбатдаги мажлисини  2023- йил  14- апрель куни Тошкентда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Йиғилишда МДҲ давлатлари доирасида милодий 2023-йилга мўлжалланган кўп босқичли маслаҳатлашувлар дастури ва бу ташкилотга аъзо давлатларнинг милодий  2021-2030  йилларга мўлжалланган халқаро ҳамкорлик стратегиясини амалга ошириш бўйича  2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси муҳокама қилинди ва тасдиқланди.

Бундан ташқари мазкур йиғилишда МДҲнинг спорт пойтахтлари ҳукуматлараро дастури тасдиқланди.

МДҲнинг спорт пойтахти мақоми ҳар йили бу ташкилотга аъзо давлатларининг шаҳарларидан бирига берилиши режалаштирилган.

Ёрлиқ