Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашида айрим таклифлар билдирди
(last modified Sat, 15 Oct 2022 10:40:01 GMT )
октябр 15, 2022 15:40 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашида айрим таклифлар билдирди
    Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашида айрим таклифлар билдирди

Шавкат Мирзиёев томонидан Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида бир қатор таклифлар илгари сурди.

Ўзбекистон президенти  МДҲ ҳудудида иқтисодий алоқалар изчил ривожланиб бораётганини айтиб ўтди. Хусусан, Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо давлатлар билан товар айланмаси ўтган йил якунига кўра 35 фоизга ошди, бу йил бошидан буён эса яна учдан бирга ўсди.

Алоқалар асосан машинасозлик, энергетика, кимё, фармацевтика, тўқимачилик ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Биргина сўнгги ойларнинг ўзида Ўзбекистонда МДҲ мамлакатларидаги шериклар билан 800 дан ортиқ янги корхона ишга туширилди.

Шу билан бирга, ўзаро савдодаги тўсиқларни тезкор бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш зарурлиги айтиб ўтилди.

МДҲ ҳудудида маданий алоқалар ҳам жадал ривожланмоқда. Мунтазам равишда фестиваллар, концертлар, ярмаркалар, спорт ва бошқа тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон таълим, фан, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат борасидаги қўшма лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишида янада фаол кўмаклашиш ва иштирок этишга тайёрлиги таъкидланди.

2023 йилда Санкт-Петербург шаҳрини МДҲнинг маданият пойтахти деб эълон қилиниши тўғрисидаги қарор кўллаб-қувватланди.

2024 йилда маданият пойтахти номини олишга Самарқанд номзоди илгари сурилди.

Ҳар йили шахмат бўйича Ҳамдўстлик очиқ кубогини ўтказишни таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида нарх-навонинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик ҳамда инфляцияни жиловлаш мақсадида МДҲ маконида озиқ-овқат маҳсулотлари тўсиқларсиз етказиб берилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳимлигини қайд этди.

Мамлакатларимизнинг транспорт тизимига бўлган жиддий таҳдидларни инобатга олган ҳолда, янги логистика йўлакларини ҳамкорликда ривожлантириш ғоят муҳимдир. Бу ўринда гап “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” ҳамда “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлларини қуриш лойиҳалари ҳақида бормоқда. Улар МДҲни трансқитъавий транспорт ташишларнинг муҳим занжирига айлантиришга кўмаклашади деб айтди Мирзиёев.