октябр 17, 2022 10:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон оғир атлетика бўйича эркаклар жамоаси ОЧда чемпион бўлди
    Ўзбекистон оғир атлетика бўйича эркаклар жамоаси ОЧда чемпион бўлди

Баҳрайнда бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси жами 6 та олтин, 3 та кумуш ва 10 та бронза медални қўлга киритди.

Ўзбекистон эркаклар жамоаси қитъа биринчилигида умумжамоа ҳисобида  6 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалга сазовор бўлишди деб хабар қилган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида мусобақада жаҳон чемпионатига алоҳида тайёрланаётган икки асосий спортчи Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев иштирок этмади.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи қизлар эса муросасиз баҳслар давомида 1 та кумуш ва 5 та бронза медални жамоага тақдим этишди.

 

Ёрлиқ