Қозоғистон оғир атлетика спортидаги муаммолар
Қозоғистоннинг 6 вазн тофиасидаги оғир атлетикачиларида допинг тести ижобий натижа берди.
Қозоғистоннинг 6 нафар оғир атлетикачиларининг допинг тести ижобий натижа берди ва улардан бири Олимпия ўйинлари совриндоридир. Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Игорь Сан бу мамлакат машҳур оғир атлетикчилардан биридир. Бошқа икки спортчи ҳам ўтган йили жаҳон чемпионатининг ёшлар ва ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлганди.
Қозоғистоннинг оғир атлетика федерациясининг қисқа баёниясида бу спортчиларни допинг ва ё тақиқланган моддалардан фойдалангани ҳақида сўз юритилмаган.
Афтинча допинг Қозоғистон спортига кенг тарқалган. Қооғистоннинг Пекин, Лондн ва Рио Олимпиадаларида қўлга киритган 6 та олтин медаллар қозоғистонлик спортчилар томонидан допинг истеъмол қилгани сабабли қайтариб олинанди. Бу ёмон кўрсаткич туфайли мамлакат Токио Олимпиадасида фақат икикта квотага эга бўлди.
Бундан олдин 61 килограмм вазн тоифасидаги қозоқ оғир атлетикачиларидан бири допинг туфайли 2015 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олтин медалларидан ҳамда 7 ой мусобақада қатнашишдан маҳрум қилинганди.
\