октябр 17, 2022 16:10 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон экспорти ва импортида Россия ва Хитой биринчи ва иккинчи ўринни эгаллади
    Ўзбекистон экспорти ва импортида Россия ва Хитой биринчи ва иккинчи ўринни эгаллади

Жорий йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон экспортида энг юқори кўрсаткич Россия билан қайд этилган – 2,1 млрд доллар. Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 2 млрд доллар ҳамда 1,1 млрд доллар маҳсулотлар экспорт қилинган Хитой ва Туркия жой олди.

Қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга

Қозоғистон – 1 млрд доллар;

Қирғизистон – 683,4 млн доллар;

Афғонистон – 514,4 млн доллар;

Тожикистон – 352,6 млн доллар;

Канада – 160,5 млн доллар;

Туркманистон – 154,1 млн доллар;

Эрон – 113,8 млн АҚШ доллари.

Жорий 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатдан 4,7 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси  кейинги ўринлардан 4,4 млрд долларлик маҳсулот олиб келинган Россия ва 2,2 млрд долларлик товарлар харид қилинган Қозоғистон жой олганини маълум қилди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

Корея – 1,8 млрд;

Туркия – 1,3 млрд;

Германия – 714 млн;

Ҳиндистон – 475 млн;

Туркманистон – 415 млн;

Бразилия – 401,4 млн;

Литва – 301,5 млн АҚШ доллари.

 

Ёрлиқ