Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 36 млрд АҚШ долларидан ошди.
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i76494-Ўзбекистоннинг_ташқи_савдо_айланмаси_36_млрд_АҚШ_долларидан_ошди.
Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 36 млрд АҚШ долларидан ошди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 18, 2022 10:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 36 млрд АҚШ долларидан ошди.
    Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 36 млрд АҚШ долларидан ошди.

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 36 млрд АҚШ долларидан ошди.

Жорий йил  январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 36 млрд АҚШ долларидан ошди. 

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7,7 млрд АҚШ долларига ошган деб маълумот берди.. 

Ўзбекистон Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми – 14,1 млрд долларга тенг бўлди. Бунда: маҳсулотлар – 11,3 млрд, хизматлар  – 2,8 млрд.

Ўз навбатида, ташқи савдода импорт ҳажми – 21,9 млрд долларни ташкил қилди. Бунда: маҳсулотлар – 20,1 млрд доллар, хизматлар  – 1,8 млрд доллар.